Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
“Volvo”га яширилган товарлар манзилига етиб бормади
1647
Сирдарё вилояти божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан навбатдаги ноқонуний ҳаракат аниқланди.
“Volvo”га яширилган товарлар манзилига етиб бормади

Қўшни мамлакатдан юртимизга кириб келган, фуқаро С.Б. бошқарувидаги “Volvo” русумли юк автотранспорт воситаси кўздан кечирилди. Натижада, божхона ходимининг оғзаки сўровида маълум қилинмаган ва йўловчи божхона декларациясида кўрсатилмаган  умумий қиймати 21,6 миллион сўмлик кир ювиш машинаси, телевизор каби маиший техника буюмлари ва бошқа товар моддий бойликларни ноқонуний тарзда олиб кираётганлиги маълум бўлди.

Ҳозирда ҳолат юзасидан божхона текширувлари олиб борилмоқда.

23.04.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг