Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
"Нишон"га тегмаган ўқлар
2223
Тошкент халқаро аэропорти божхоначилари томонидан навбатдаги божхона қонунбузилиши ҳолати ўз вақтида фош этилди.

Жумладан, хорижий давлатдан учиб келиб, “яшил” йўлак орқали харакатланган фуқаро божхоначилар эътиборини тортди. Натижада, белгиланган тартибда текширувдан ўтказилган фуқаронинг юклари орасидан тегишли рухсатномаси бўлмаган ва божхона декларациясида кўрсатиб ўтилмаган 250 дона ов қуроли учун мўлжалланган гильзалар борлиги аниқланди.

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан текширув ишлари давом этмоқда.

23.04.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг