Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Дафтар варақларига ўралган “марихуана” фош этилди
1623
Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси томонидан гиёҳванд моддаларининг яна бир ноқонуний ҳаракатига чек қўйилди.
Дафтар варақларига ўралган “марихуана” фош этилди

Вилоят божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари вилоят ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир  ўтказилди.

Тадбир давомида, Термиз шаҳрида ҳаракатланаётган, фуқаро М.Ф бошқарувидаги “Матиз” русумли енгил автомашина тўхтатилиб, унда йўловчи сифатида кетаётган фуқаро Н.М холислар иштирокида кўздан кечирилди.

Натижада ушбу шахснинг чўнтагидан икки дона гугурт қутиси ичида дафтар варақларига ўралган соф оғирлиги 1,49 грамм “марихуана” гиёҳвандлик воситаси борлиги аниқланди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан жиноят иш қўзғатилиб, терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.

23.04.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг