Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Маҳсулотларнинг ноқонуний айланмасига чек қўйилди
1626
Наманган вилояти божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилигига қарши курашиш бўлими ходимлари ҳамда бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар билан ҳамкорликда Наманган шаҳрида тезкор ўтказилди.
Маҳсулотларнинг ноқонуний айланмасига чек қўйилди

Тадбир давомида, фуқаро С.Д. бошқарувидаги “Нексия” русумли автомашина Наманган шаҳри Ишонч МФЙ худудида тўхтатилиб, холислар иштирокида кўздан кечирилганида, автомашина салони ва юкхонасида қўшни давлатдан Ўзбекистонга айланма йўллар орқали олиб ўтилган, қиймати 4 миллион 875 минг сўмлик телевизор ва хурмо махсулотлари борлиги маълум бўлди.

Шундан сўнг тезкор тадбир давом эттирилиб, Наманган шаҳрида  яшовчи фуқаро Ғ.Ш.нинг ҳам хонадони кўздан кечирилганда ушбу хонадонда 11 миллион 175 минг сўмлик, 745 кг хурмо махсулотларини сақлаб келаётганлиги аниқланди. Бундан ташқари, хонадон ҳовлисида турган автомашина юкхонасида ҳам чет элда етиштирилган, ҳеч қандай ҳужжатлари бўлмаган, жами 62 миллион сўмлик, 3 100 кг оғирликдаги шу каби махсулотлар борлиги аниқланди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона текширувлари олиб борилмоқда.

23.04.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг