Яқинда, Наманган вилоятининг Учқўрғон туманидаги тадбиркор томонидан ташаббусга қўл урилиб, “DB GROUP ECO” МЧЖ шаклидаги корхонага асос солинди. Ушбу корхонага Учқўрғон тумани ҳокимлиги томонидан 19,9 гектар ер майдони ажратилиб, ер майдонининг 5 гектарида форель балиқларини етиштириш учун 45 минг куб ҳажмдаги ҳовузлар ташкил этиш режалаштирилган. Ҳозирда ушбу ишларни якунига етказиш ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ушбу лойиҳа доирасида божхона тўловларидан имтиёз қўлланган ҳолда “DB GROUP ECO” МЧЖ томонидан Дания давлатидан оғирлиги 68 кг бўлган 850 000 дона, қиймати 9 689 АҚШ долларлик “Фарел балиқ уруғ”лари олиб келинди.
Корхонани тўлиқ ишга туширилиши натижасида инкубация цехларида йилига 18 миллиондан ортиқ балиқ икралар ва 1500 тонна балиқ ва балиқ маҳсулотлари ишлаб чиқариш режалаштирилган. Бу орқали туманда қўшимча 45 нафар иш ўринлари яратилади. Ишлаб чиқарилган балиқ ва балиқ маҳсулотларини ички бозорга етказиб бериш билан бирга, чет давлатларга экспорт қилиш режалаштирилган.
Наманган вилояти божхона бошқармаси бошлиғи О.Хожиматов ва масъул ходимлари томонидан тадбиркорнинг ушбу ташаббусини қўллаб-қувватлаш ҳамда унинг фаолияти билан янада яқиндан танишиш мақсадида мазкур корхона вакиллари билан учрашув ташкил этилди.
Учрашувда, тадбиркорга Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 6 ноябрдаги “Балиқчилик соҳасини янада ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4005 сон Қарори мазмун моҳияти тушунтирилди. Қарорга асосан 2021 йил 1 ноябрга қадар муддатда:
Учрашув давомида ушбу йўналишда божхона соҳасида берилаётган имтиёзлардан фойдаланиш масалалари юзасидан тушунтиришлар берилиб, тадбиркорни қизиқтирган саволларига тўлақонли жавоблар бериб ўтилди.
23.04.2019