Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Қонунбузар Урганч аэропортининг «яшил» йўлагидан ўтолмади
1362
Хоразм вилояти божхона бошқармаси ходимлари сифати кафолатланмаган маҳсулотларни республикамизга ноқонуний олиб кирилишига чек қўйишди.
Қонунбузар Урганч аэропортининг «яшил» йўлагидан ўтолмади

Жумладан, “Урганч аэропорти” чегара божхона постига “Москва-Урганч” рейси билан учиб келган фуқаро Ш.М “яшил” йўлакни танлаб ҳаракатланишда, унга тегишли бўлган қора рангли сумкаси божхона ходимлари томонидан рентген-сканер аппаратидан ўтказилди. Натижада, унинг ёнида божхона ходимининг оғзаки сўровида айтилмаган, декларацияланиши лозим бўлган биологик актив қўшимчалари борлиги аниқланди.

Ушбу биологик актив қўшимчаларнинг умумий қиймати 28,6 миллион сўмни ташкил этди.

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан текширув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

23.04.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг