Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Кумушни яширганнинг қилмиши ошкор бўлди
1695
Хоразм вилояти божхона бошқармаси ходимлари мамлакатимизга заргарлик буюмларини ноқонуний олиб кирилишига чек қўйишди.
Кумушни яширганнинг қилмиши ошкор бўлди

“Шовот” чегара божхона пости орқали кириб келган фуқаро Ф.С.нинг хатти-ҳаракатлари ходимлар эътиборини тортди.

 Ушбу шахс холислар иштирокида шахсий кўрикдан ўтказилганда, унинг кийими ичида целлофан пакетга ўралган, божхона назоратидан яширилган умумий оғирлиги 122,15 грамм кумушдан ясалган тақинчоқлари борлиги аниқланди.

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан божхона текширувлари олиб борилмоқда.

23.04.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг