Қўшни давлатдан кириб келган фуқаро Э.М.га тегишли автотранспорт воситаси холислар иштирокида божхона кўригидан ўтказилди. Натижада, божхона декларациясида кўрсатилмаган ва оғзаки савол-жавобда маълум қилинмаган умумий қиймати 20 миллион сўмлик юк машинаси учун мўлжалланган автошиналарни ноқонуний тарзда мамлакатимизга олиб кирмоқчи бўлганлиги аниқланди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона текширувлари олиб борилмоқда.
23.04.2019