Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Божхона институти ходим ва курсантлари “Китоб акцияси” тадбирини ўтказишди
1279
Барчамизга маълумки, неча минг йиллардан буён сайқалланиб, не-не авлодларга йўлчи юлдуздек тўғри йўлни кўрсатиб келаётган халқона ҳикматлар негизидаги асл ҳақиқат шуки, инсоннинг билимли, тарбияли, касб-ҳунарли ва албатта бахтли бўлишининг муҳим омили – бу китобга дўст бўлиш, ҳамиша китоб ўқиш ва китоб мутолаасини умр бўйи канда қилмасликдир. Айниқса, ёшларнинг бахту камоли, осойишта ва фаровон ҳаётида китобнинг алоҳида ўрни бор. Чунки яхши китоб инсонда Ватанга муҳаббат, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат туйғуларини юксалтириб, яхшилик ҳамда эзгуликка ундайди.
Божхона институти ходим ва курсантлари “Китоб акцияси” тадбирини ўтказишди

Бугунги глобаллашув даврида иқтисодий жиҳатдан ривожланган мамлакатлар тараққиёт омилларига эътибор қаратадиган бўлсак, унинг негизида аввало  инсон капитали, инсон интеллекти, ақлий фаолияти ётганини англаймиз. Шу боис, мамлакат тараққиётини таъминлашда аввало интеллекти юқори, инновацион фикрлай оладиган, маърифатли ёшларни тарбиялаш муҳим омил саналади. Ҳурматли Президентимиз таъкидлаганларидек, “Китобсиз тараққиётга, юксак маънавиятга эришиб бўлмайди, китоб ўқимаган одамнинг ҳам, миллатнинг ҳам келажаги йўқ” деган фикрларида биз фаровон ҳаёт қурмоқчи бўлсак, аввало ёшларда китобхонлик маданиятни юксалтирмасдан туриб эришиб бўлмаслигини, китоб – маънавият қўри, эзгулик ва тўкислик асоси эканини англатади. 

Жумладан, Имом Бухорий ҳазратлари “Ал-Жомеъ ас-Саҳиҳ” асарида “Барча эзгу амаллар ниятга боғлиқ, ҳар бир кишига фақат ният қилган нарсаси берилади” деганлар. Бугун биз ўз келажагимизнинг, ўсиб келаётган фарзандларимизни ана шундай эзгу ниятлар асосида тарбияласак, албатта келажакда ўз мевасини бериши тайин.

Шу муносабат билан, Божхона институтининг ходим ва курсантлари Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг ёшлар таълим-тарбияси учун қўшимча шароитлар яратиш, хотин-қизлар бандлигини оширишга қаратилган комплекс чора-тадбирларни ўз ичига олган бешта ташаббусининг “Ёшлар маънавиятини юксалтириш, улар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш” йўналиши мазмун-моҳиятидан келиб чиқиб, Тошкент шаҳар Чилонзор туманида жойлашган 22-сонли Меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари ва Шайхонтоҳур тумани “Янгиобод” маҳалласида истиқомат қилувчи ёшлар ўртасида китобхонлик маданиятини юксалтиришга қаратилган “Китоб акцияси” тадбирини ўтказишди.

Ушбу тадбирда Божхона институтининг бир гуруҳ фаол курсантлари ёшларга ўзбек ва жаҳон адабиётининг севиб мутолаа қилинадиган дурдона асарларидан совғалар улашдилар. Ушбу учрашувда болаларнинг божхоначи либосини кийган курсантларга ҳавас билан қараб, уларнинг кўзларида келажакда мен ҳам албатта Ватаним учун хизмат қиламан деган туйғунинг ёниб турганлиги қувонарлидир.

22.04.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг