Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Хонадондаги сифати кафолатланмаган маҳсулотлар фош этилди
1860
Фарғона вилояти божхона бошқармаси ходимлари томонидан ўсимлик зараркунандаларига қарши курашишда фойдаланиладиган кимёвий воситаларни юртимизга кўп миқдорда олиб киришга доир навбатдаги божхона қоидабузилиш ҳолати аниқланди.
Хонадондаги сифати кафолатланмаган маҳсулотлар  фош этилди

Ўтказилган тадбир давомида, “Водил-Фарғона” йўналишида ҳаракатланаётган фуқаро А.А бошқарувидаги “Ласетти” русумли автомашина тезкор кузатувга олиниб, яшаш хонадонига курган вақтида белгиланган тартибда кўздан кечирилди. Натижада автомашина юкхонаси ва салонида хорижда ишлаб чиқарилган, умумий қиймати қарийб 80 миллион сўмлик, 8 турдаги 814 литр ҳашоратларга қарши курашишда фойдаланиладиган сифати кафолатланмаган кимёвий дори воситалари борлиги аниқланди.

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан божхона текширувлари олиб борилмоқда.

20.04.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг