Хусусан, Давлат божхона қўмитасининг қарори билан “Товарларни божхона кўздан кечируви ва божхона кўригидан ўтказишда ҳамда намуна ва (ёки) синамалар олишда божхона тартиб-таомилларини амалга ошириш тўғрисида”ги Йўриқнома (Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2019 йил 19 апрелда 3154 рақам билан рўйхатга олинган) тасдиқланди.
:white_check_mark:Шу муносабат билан “Товар ва транспорт воситаларининг божхона кўздан кечируви ҳамда уларни божхона кўригидан ўтказиш бўйича Йўриқнома” (Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2015 йил 11 сентябрда 2714 рақам билан рўйхатга олинган) ўз кучини йўқотди.
***
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг жорий йил 19 апрелдаги 335-сон қарорига мувофиқ, “Диний мазмундаги материалларни тайёрлаш, олиб кириш ва тарқатиш соҳасидаги фаолиятни амалга ошириш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2014 йил 20 январдаги 10-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.
Ўзгартиришларга кўра, Дин ишлари бўйича қўмита томонидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида тайёрлаш, олиб кириш, тарқатиш ман этилган диний мазмундаги материаллар рўйхати эндиликда ҳар йили камида 2 марта тузилади.
Қарорнинг тўлиқ матни билан ушбу ҳавола орқали танишинг.
20.04.2019