Андижон Давлат университетида ўтказилган “Китоблар ярмаркаси” китобхонлик тадбири ҳам ана шу мақсадларга хизмат қилди.
Тадбирда иштирок этган Андижон вилоят божхона бошқармаси ходимлари ҳам ёшларнинг хуқуқий саводхонлигини янада ошириш, божхона тўғрисидаги қабул қилинаётган Фармон ва Қарорлар тўғрисида батафсил тушунчалар бериб ўтдилар. “Қатра қатра йиғилиб дарё бўлур”, дарҳақиқат! Агар ҳар бир Давлат органи, ташкилот ва муассаса ходимлари ўз соҳаларидан орттирган тажриба ва билимлари билан ўртоқлашса, бу ҳам юртимизда олиб борилаётган ислоҳотларни жадал суръатда амалга оширилишини таъминлайди.
Отам, – “Ҳаётнинг ўзи бир китоб”, ҳар куни ҳар биримиз турли кечмишлар билан тўқнашамиз. Шулардан ибратли ўзингга керакли нарсаларни танлаб олиб, китоб ёзсанг ҳам бўлади“ – деб кўп айтадилар.
Яқинда отам улкан ҳаётий кечмишларидан бирини айтиб бердилар.
– Нечук фасллар уч ой баҳор, уч ой ёз, уч ой куз, ва уч ой қишдан иборат?! Нега бир ҳафта баҳор, бир ҳафта ёз, бир ҳафта куз, ва яна бир хафта қиш эмас?! Баҳорда экин экамиз, ёзда пишиб етилади, кузда йиғиштириб оламиз, қишда нима қилар эдик деди? Отамнинг ўзи жавобан, қишга озуқа йиғиб олиб, ташқарида иш йўқ совуқ, тунлар узун. Дадам ҳамма фарзандларни ёнига ўтказиб шам ёруғлигида китоб ўқитар эди, – дея сўзлади. Бундай воқеалар ҳар бир ўзбек хонадонида бўлиб ўтканлиги шубҳасиз.
Ана шундай замонларда ҳам қўлидан китобини қўймаган аждодларнинг авлодлари уларга муносиб издош бўлишлари шарт.
19.04.2019