Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
“Исузу”га ортилган мевалар манзилига етиб боролмади
1754
Наманган вилояти божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идора вакиллари билан ҳамкорликда сифати кафолатланмаган маҳсулотларни юртимизга ноқонуний олиб кирилишини олдини олишди.
“Исузу”га ортилган мевалар манзилига етиб боролмади

Тезкор тадбирда, “Наманган-Тошкент” йўналишида ҳаракатланиб кетаётган фуқаро Қ.Р бошқарувидаги “ISUZU” юк автомашинаси тўхтатилиб белгиланган тартибда холислар иштирокида кўздан кечирилди. Натижада, автомашина юкхонасида хорижда етиштирилган, тегишли ҳужжатлари бўлмаган, 55 миллион сўмлик, оғирлиги 2930  килограмм бўлган банан ва мандарин цитрус мевалари борлиги аниқланди.

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан божхона текширувлари давом эттирилмоқда.

19.04.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг