Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
1,5 миллиард сўмлик имтиёздан шахсий мақсади йўлида фойдаланганлар кирдикори фош этилди
1678
Давлат божхона қўмитаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига карши курашиш бошқармаси ходимлари Наманган вилоятидаги айрим масъулияти чекланган жамиятлар томонидан товарларни божхона тўловларидан четлаб олиб ўтишга уриниш ҳолатларини фош этишди.

Жумладан, Наманган вилоятида фаолият олиб бораётган масъулияти чекланган жамиятлардан бири номига хориждан олиб келинган ва божхона тўловларидан салкам 934 миллион сўм миқдорида божхона имтиёзларини қўллаган ҳолда расмийлаштирилган товарлар қайта назоратдан ўтказилди. Натижада, имтиёз қўлланилиб олиб кирилган товарларни жамият директори И.Т. фуқаро К.И.га бериб юборганлиги яъни товарлардан мақсадли фойдаланилмаганлиги, шунингдек ишчилар рўйхатида кўрсатилган фуқаролар мазкур жамиятда ишламаганлиги  фош қилинди.

Шунингдек, вилоятдаги хусусий корхоналардан яна бири номига хориждан олиб келинган товарларга 170,3 миллион сўм божхона имтиёзи қўлланилиб расмийлаштирилган. Бироқ текширув жараёнида имтиёз асосида олиб кирилган товарлар мақсадли тарзда ишлатилмасдан, корхона директори И.Р. томонидан шахсий манфаатларини кўзлаб сотиб юборилганлиги маълум бўлган.

Яна бир ҳолатда, вилоятдаги масъулияти чекланган жамиятлардан бирининг номига хориждан олиб келинган товарлар 370,5 миллион сўм миқдорида божхона имтиёзлари қўлланилган ҳолда расмийлаштирилади. Лекин текширув пайтида имтиёз асосида олиб кирилган товарлар жамият директори Т.Н. томонидан фуқаро А.С.га ўзбошимчалик билан бериб юборилганлиги аниқланади.

Айни пайтда юқоридаги ҳолатлар юзасидан божхона текширувлари олиб борилмоқда.

Жавоҳир Караматов

Давлат божхона қўмитаси 

Ахборот хизмати катта инспектори

19.04.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг