Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
“Mercedes-Benz”нинг ҳужжатдан яширилган чироқлари “ёниб” қолди
1515
Божхона қоидабузарликларини таҳлил этадиган бўлсак, улар орасида энг “оммабоп”и божхона юк декларациясида товарларни қисман кўрсатиб, божхона тўловларидан қочишга уриниш ҳисобланади.
“Mercedes-Benz”нинг ҳужжатдан яширилган чироқлари “ёниб” қолди

Жумладан, Бухоро ташқи иқтисодий фаолият божхона постида  ҳам худди шу турдаги яна бир божхона қоидабузарлиги аниқланди.

 Божхона органларига жорий этилган замонавий “Хавфни бошқариш автоматлаштирилган тизими” томонидан фуқаро Р.Б. номига юборилган умумий қиймати 3638 АҚШ долларига тенг бўлган товарлар инсон омили аралашувисиз “қизил” йўлакка йўналтирилган товарларни божхона кўригидан ўтказиш давомида мазкур товарлар белгиланган меъёрдан ортиқча эканлиги ўз тасдиғини топди.

Натижада,  юк эгаси томонидан ҳужжатларда кўрсатилмаган “Mercedes-Benz” автомобилига тегишли умумий қиймати  5 миллион сўмни ташкил этувчи эҳтиёт қисмлари учун божхона юк декларацияси қайтадан расмийлаштирилди ҳамда белгиланган тартибда божхона тўловлари  ундириб олинди.

19.04.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг