“Қорақалпоғистон” темир йўл чегара божхона постига қўшни мамлакатдан кириб келган йўловчи поезди божхона назоратидан ўтказилди. Натижада, йўловчи сифатида келаётган фуқаро М.К. декларацияланмаган ҳамда божхона ходимини оғзаки сўровида айтилмаган қиймати салкам 17 миллион сўмлик сифати кафолатланмаган маҳсулотларни яширинча олиб келаётгани аниқланди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона текширувлари давом этмоқда.
19.04.2019