Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Мактаб ўқувчиларига китоблар совға қилинди
1636
Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг “Китоб маҳсулотларини нашр этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғиб қилиш бўйича комплекс чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорида белгилаб берилган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида уюштирилаётган тадбирлар, ташаббуслар давом этмоқда.
Мактаб ўқувчиларига китоблар совға қилинди

Ана шундай тадбирлардан бири, Хоразм вилояти божхона бошқармаси тасарруфидаги “Урганч аэропорти” чегара божхона пости ходимлари иштирокида Урганч шаҳар халқ таълими бўлимига қарашли 17-умумтаълим мактабида бўлиб ўтди.

Божхона ходимлари томонидан мактаб ўқувчиларига бадиий китоблар совға қилинди. Совға қилинган китоблар ўзбек ва жаҳон мумтоз адабиёти дурдоналари, замондош ижодкорларнинг асарларидан иборат.

19.04.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг