Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Диққат: “Устюрт” божхона пунктининг манзили ўзгарди
2557
Давлат божхона қўмитаси Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармаси Ўзбекистон Республикасининг “Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида”ги Қонуни ва Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 18 декабрдаги 1028-сонли «Божхона омбори, эркин омбор ва бож олинмайдиган савдо дўкони фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида»ги қарори талабларига мувофиқ қуйидагиларни маълум қилади.

"KUNGRAD LOGISTICS" МЧЖ номига очиқ турдаги божхона омбори фаолиятини таъсис этиш учун берилган 35/0009-сонли лицензиянинг амал қилиши 2019 йил 26 февраль кунидан бошлаб тугатилганлиги сабабли, “Қўнғирот” ТИФ божхона постининг “Устюрт” божхона пункти Қўнғирот шаҳар Ермагамбетова кўчаси 113 уйда жойлашган “KUNGRAD LOGISTICS” МЧЖга қарашли очиқ турдаги божхона омбори ҳудудидаги бинодан Қўнғирот шаҳар, Ермагамбетова кўчасидаги “Bek Broker” МЧЖга қарашли очиқ турдаги божхона омбори ҳудудидаги мобиль контейнер уйларга кўчиб ўтди.

 

18.04.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг