Шундан сўнг, унга тегишли бўлган сумка холислар иштирокида текширилганда, сумкада жами 50 дона 12 мм калибрли ов қуроли гильзалари борлиги маълум бўлди.
Фуқаро А.К. томонидан олиб келинган ов қуроли гильзалари йўловчи божхона декларациясига ёзиб кўрсатилмаганлиги ойдинлашгач, унга нисбатан божхона ходимлари томонидан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённома расмийлаштирилди ва Самарқанд вилояти Маъмурий судининг очиқ суд мажлиси қарорига кўра, фуқаро А.К. Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 22719-моддаси 1-қисмида кўрсатилган маъмурий ҳуқуқбузарликни содир этганликда айбдор деб топилди ҳамда унга тегишли бўлган ов қуроли гильзалари йўқ қилинди.
18.04.2019