Мазкур жиҳатлар эътиборга олиниб, Сирдарё вилоятининг Янгиер шаҳар ҳокимлигида божхона бошқармаси томонидан “Ташқи иқтисодий фаолиятни ривожлантириш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, махаллий ишлаб чиқаришни кенгайтириш, экспорт билан шуғулланувчи ТИФ қатнашчиларига қулайликлар яратиш ҳамда уларнинг ҳуқуқлари ҳимояси” мавзусида сайёр қабул ўтказилди.
Тадбирда шаҳар ҳокими, Ўзбекистон Республикаси Савдо саноат палатаси вакиллари, божхона бошқармаси масъул ходимлари, вилоят маъмурий ва фуқаролик суди судьялари, солиқ, банк ҳамда давлат назорат органлари мутахасислари ҳамда Янгиер шаҳрида фаолият юритаётган ташқи иқтисодий фаолият қатнашчилари, тадбиркорлар иштирок этишди.
Учрашувда бугун божхона соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар ва янгиликларни иштирокчиларга таништириш билан бир қаторда, ташқи иқтисодий фаолият, хорижий инвестицияларни жалб қилиш, экспорт-импорт йўналишидаги ҳамкорлик ишларини келгусида янада самарали ташкил этиш ва юзага келаётган муаммоли масалалар кенг муҳокама қилинди.
Шунингдек, тадбиркорлик субъектлари вакиллари ва божхона расмийлаштируви мутахассисларига божхона органларида коррупцияга қарши курашиш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳамда коррупция иллатининг салбий оқибатлари, амалдаги қонунчилигимизга кўра мазкур жиноятга белгиланган жавобгарлик тўғрисида кенг қамровли изоҳ келтириб ўтилди.
Бундан ташқари, божхона органлари ва экспортёрларнинг самарали ҳамкорлигини ташкил этиш ҳамда иш унумдорлигига эришиш мақсадида тадбиркорларнинг фикр-мулоҳазалари ҳам тингланди.
Тадбир давомида тадбиркорлар йўллаган саволларга соҳа мутахассислари томонидан атрофлича жавоблар берилди. Ўтказилган ушбу тадбир тадбиркорлар фаолиятининг янада ривожланишида, мавжуд муаммоларни бартараф этишда муҳим пойдевор бўлиб хизмат қилади.
Тадбир якунида иштирокчиларда соҳага оид таклиф ва саволлар юзага келганда Давлат божхона қўмитасининг қисқа 11-08 ёки Сирдарё вилояти божхона бошқармасининг (967) 225-48-67 рақамли “ишонч телефони”га мурожаат қилишлари мумкинлиги эслатиб ўтилди.
18.04.2019