Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Гиёҳванд моддалар “олди-сотдиси”дан фойда кўриш режаси чиппакка чиқди
2024
Бухоро вилояти божхона бошқармаси ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа идора вакиллари билан ҳамкорликда гиёҳванд моддаларининг савдосига қарши тезкор тадбир ўтказди.
Гиёҳванд моддалар “олди-сотдиси”дан фойда кўриш режаси чиппакка чиқди

Унда Қоракўл туманида яшовчи фуқаро Т.Ш шартли харидорга 400 АҚШ доллари эвазига 5 дона гугурт қутиларига жойлаштирилган қуритилган ва ўзига хос ўткир ҳидли гиёҳвандлик моддасига ўхшаш моддаларини сотаётган вақтида тўхтатиб қолинди.

Экспертиза хулосасига кўра, олинган ашёвий далиллар “марихуана” эканлиги тасдиқланиб, унинг соф оғирлиги 14,73 граммни ташкил этди.

Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.

17.04.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг