Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Яширилган буюмлар “яшил” йўлакда фош бўлди
1698
Божхоначилар бу гал ҳам “Истамбул–Самарқанд” йўналиши орқали ноқонуний тарзда олиб ўтилаётган заргарлик буюмларини ушлаб қолишди.
Яширилган буюмлар “яшил” йўлакда фош бўлди

Самарқанд халқаро аэропортига Туркия давлатидан учиб келган Ўзбекистон Республикаси фуқароси Д.Д. “яшил” йўлак орқали божхона назоратидан ўтаётганида унга тегишли багаж холислар иштирокида кўздан кечирилди.

Буни қарангки, сумка ичидан божхона декларациясида кўрсатилмаган 2400 дона қизалоқлар зираги ва 5 дона қулоқ тешадиган махсус воситалар борлиги аниқланди.

 Ушбу ҳолат юзасидан ҳуқуқбузарга Самарқанд вилоят маъмурий суди томонидан қонуний чоралар кўрилди.

Шунингдек, ҳуқуқбузарлик ашёси сифатида олинган жами баҳоси 23 миллион сўмга яқин заргарлик буюмлари ва қулоқ тешадиган махсус воситалар тегишли тартибда давлат фойдасига мусодара қилинди.

 

17.04.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг