Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Қадимий тангаларнинг ноқонуний олиб чиқилишига асло йўл йўқ
1465
Амалдаги тартибларга кўра, давлат томонидан муҳофаза рўйхатлари ва реестрларига киритилган, давлат ва жамоат музейларида, архивларида, кутубхоналарида ва бошқа сақлаш жойларида доимий сақланаётган, шунингдек, эллик йил муқаддам ва ундан ҳам олдинроқ яратилган маданий бойликларни Ўзбекистон Республикасидан олиб чиқилиши тақиқланади.
Қадимий тангаларнинг ноқонуний олиб чиқилишига асло йўл йўқ

Аммо бу каби тартиб-қоидаларга риоя этмайдиган айрим “уддабурон”лар учраб туриши кўнгилни хира қилади. Хусусан, фуқаро Ё.Р.нинг хатти ҳаракатлари фикримиз тасдиғи бўлади.

Қарши халқаро аэропортидан “Қарши-Москва” йўналиши бўйича, учиб кетмоқчи бўлган фуқаро Ё.Р. га тегишли қўл юклари рентген аппарати ёрамида белгиланган тартибда божхона назоратидан ўтказилди. Натижада, божхона ходимларининг оғзаки сўровида маълум қилинмаган, қадимийлиги 50 йилдан ошган, жами 36 дона тангаларнинг ноқонуний равишда юртимиздан олиб чиқилиши ҳолати аниқланди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона текширувлари олиб борилмоқда.

17.04.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг