Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Йўловчи поездига яширилган спиртли ичимликлар манзилига етиб бормади
1795
Хорижда ишлаб чиқарилган, аммо божхона расмийлаштирувидан ўтганлиги ва сифатини тасдиқловчи ҳужжатлари бўлмаган алкоголли ичимликлар нафақат ички бозордаги рақобат муҳитига, балки юртдошларимиз саломатлигига ҳам салбий таъсир кўрсатиши шубҳасиз.
Йўловчи поездига яширилган спиртли ичимликлар манзилига етиб бормади

Аммо айрим фуқаролар томонидан амалдаги тартибларга риоя қилмаган ҳолда алкоголли маҳсулотларни республикамизга яширин тарзда олиб киришга бўлган уринишлар ҳамон учраб турибди.

Жумладан, Тошкент вилояти божхона бошқармаси  “Бекобод” темир йўл чегара божхона пости ходимлари томонидан йўловчи поезди божхона назоратидан ўтказилди. Натижада, фуқаро Ж.В. томонидан божхона тўловларидан бўйин товлаш мақсадида вагоннинг тепа қисмида божхона назоратидан яширилган ҳолда, йўловчи божхона декларациясида кўрсатилмаган ва оғзаки сўровда айтилмаган, қиймати 22 миллион 100 минг сўмлик 221 дона елим идишларда жами 331,5 литр ароқ маҳсулотларини қўшни давлатдан олиб киришга бўлган уриниш ўз вақтида фош қилинди.

Ҳозирда юқоридаги ҳолатлар юзасидан божхона текширувлари давом эттирилмоқда.

17.04.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг