Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Поездда яширинча олиб келинаётган товар-моддий бойликлар фош этилди
1542
Тошкент шаҳар божхона бошқармаси “Келес” темир йўл чегара божхона пости ходимлари томонидан сифати кафолатланмаган товар моддий бойликларни ноқонуний олиб киришга уриниш билан боғлиқ ҳолат ўз вақтида фош этилди.
Поездда яширинча олиб келинаётган товар-моддий бойликлар фош этилди

“Алмата-Нукус” йўналишида кириб келган поезд йўловчиларининг юклари белгиланган тартибда божхона кўригидан ўтказилди. Натижада фуқаролар Б.М. ва А.А.нинг юклари орасида божхона декларациясида кўрсатилмаган ва божхона ходимининг оғзаки сўровида маълум қилинмаган хўжалик қўлқоплари, кир ювиш воситалари, идиш-товоқлар ҳамда тюнерлар борлиги аниқланди.

Дастлабки ҳисоб китобларга кўра, олинган ашёвий далилларнинг умумий қиймати салкам 17,5 миллион сўмни ташкил этди.

Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан текширув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

17.04.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг