“Ғишткўприк” чегара божхона постига кириб келган фуқаро Қ.Н. га тегишли қўл юклари холислар иштирокида кўздан кечирилганда, унинг ичида йўловчи божхона декларациясида кўрсатилмаган ҳамда оғзаки сўровда айтилмаган 60 дона “Трамадол Ланнахер” номли таблеткалар борлиги аниқланди.
Мазкур ҳолат бўйича фуқарога нисбатан тегишли процессуал ҳужжатлар расмийлаштирилиб, текширув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
17.04.2019