Фоторепортаж: Медиа тур доирасида журналистлар “UzTex Tashkent” МЧЖ фаолияти билан танишишди.
Ўзбекистон Мустақил босма оммавий ахборот воситалари ва ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш жамоат фондининг “Давлат дастурларини амалга оширилишида жамоатчилик назоратини ўрнатиш: журналистлар ҳамда давлат ҳокимияти органларининг манфаатли ҳамкорлиги” лойиҳаси доирасида Давлат божхона қўмитаси билан ҳамкорликда журналистлар учун ташкил қилинган медиа тур доирасида журналистлар «UZTEX» корхоналар гуруҳига кирувчи “UzTex Tashkent” масъулияти чекланган жамияти билан ҳам яқиндан танишишди.
Республикамиздаги тўқимачилик ва тикув-трикотаж соҳасининг етакчиларидан бири ҳисобланган мазкур корхона мамлакатимиз иқтисодиётига юқори сифатли тўқимачилик маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва хорижга экспорт қилиш билан катта ҳисса қўшиб келмоқда. Гуруҳга кирувчи 10 та корхонада бугунги кунда 10 минг нафардан ортиқ юртдошларимиз иш билан таъминланган бўлиб, ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар дунёнинг 20 дан ортиқ мамлакатларига экспорт қилиб келинмоқда.
-
-
-
Давлат божхона қўмитаси
Ахборот хизмати