Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Шоколадлар орасига яширилган кумуш тақинчоқлар фош этилди
1666
Амалдаги тартибларга кўра, жисмоний шахслар томонидан айрим турдаги товарларни божсиз олиб киришнинг чекланган меъёрларига кўра, 65 гр.гача оғирликдаги қимматбаҳо металл ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик буюмларини олиб кириш мумкин.
Шоколадлар орасига яширилган кумуш тақинчоқлар фош этилди

Аммо, мазкур меъёрларга риоя қилмасдан туриб, заргарлик буюмларини турли найранг ва усулларини қўллаган ҳолда олиб киришга уринаётган шахслар ҳам учраб турибди.

Жумладан, Тошкент вилояти божхона бошқармаси “Ғишткўприк” чегара божхона постида қўшни давлатдан кириб келган фуқаро М.М. нафақат қўл сумкаси ва эгнидаги кийимларида, балки пайпоғи ичида ва оёғига бойлаб олган ҳолда кумуш тақинчоқларни олиб киришга урингани фош бўлди.

Бундан ташқари у кумуш тақинчоқларни божхонадан олиб ўтишнинг яна бир антиқа “усули”ни ҳам қўллади. Яъни ўзи билан олиб ўтаётган шоколадлар орасида айримларининг қадоқлари ичига кумуш тақинчоқларни устомонлик билан яширган экан.

Ушбу аёл яширин равишда олиб ўтишга уринган кумуш тақинчоқларнинг умумий оғирлиги 158 гр.ни, қиймати эса 4,7 млн. сўмни ташкил қилмоқда.

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан божхона текширувлари давом эттирилмоқда.

Ҳусан Тангриев,

Давлат божхона қўмитаси

Ахборот хизмати бош инспектори

 

16.04.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг