Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Самарқанд вилояти божхона бошқармасидаги бошланғич ташкилоти етакчиси Н.Мансуров ҳам бир гуруҳ божхоначилар билан ўзи билим олган 60-умумтаълим мактабига китоблар улашди.
Китоб совғаларидан кўзлари қувончга тўлган ўқувчиларга китобларнинг ёшлар маънавиятини юксалтиришдаги ўрни ва аҳамияти ҳақида алоҳида тушунтирилди. Бугунги кунда давлатимиз томонидан ўқувчи-ёшлар илм олишлари учун барча шароитлар мужассам этилган. Замонавий кўп қаватли ёруғ бинолар, компьютер ускуналари, кутубхоналар шулар жумласидандир. Бундан эса ёшлар тўғри ва унумли фойдаланиши ҳамда тинмай ўқиб, изланиши лозим. Тадбир давомида божхоначилар томонидан ушбу жиҳатларга эътибор қаратилди.
Қайд этиш жоизки, жойларда ташкил этилаётган бу каби акциялар, совға қилинаётган китоблар ўқувчиларнинг китобхонликка бўлган қизиқишларини янада оширишига ва уларнинг юксак маънавиятли, баркамол шахс бўлиб етишига хизмат қилиши шубҳасиз.
12.04.2019