Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Очиқ мулоқотлар – аҳоли муаммоларини бартараф этиш учун
2539
Бухорода вилоят ҳокимлиги ҳамда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг ўзаро ҳамкорлигида меҳнат ярмаркаси ҳамда очиқ мулоқот ташкил этилди.
Очиқ мулоқотлар – аҳоли муаммоларини бартараф этиш учун

Унда, ҳудуддаги аҳоли муаммолари ўрганилиши билан бир қаторда, аҳолининг бандликка бўлган эҳтиёжини қондириш масалалари муҳокама этилди.

Тадбирда, вилоятдаги барча корхона ва ташкилот вакилларининг иштироки таъминланиши натижасида, мурожаатчиларнинг муаммолари ўз ўрни ва вақтида бартараф этиб борилди. Шу ўринда, очиқ мулоқотда вилоят божхона бошқармасидан ҳам вакиллар иштирок этиб, соҳага доир масалаларга бевосита қонунчилик доирасида жавоб бериб боришди.

Эътиборлиси, 2 кун давом этган тадбирда 500га яқин аҳоли иштирок этган бўлса, уларнинг 300га яқини шу ернинг ўзида мурожаатларига ижобий жавоб олишга ва муаммоларини бартараф этишга муваффақ бўлишди.

12.04.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг