Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Экспортёрлар муаммолари ўрганилди
1702
Бухоро вилояти божхона бошқармаси мутасаддилари, тадбиркорлик субъектлари учун яна бир тадбир ташкил этишди.
Экспортёрлар муаммолари ўрганилди

Унда вилоятда фаолият кўрсатувчи экспортёр корхона вакиллари учун божхона органларида  амалга оширилган сўнгги янгиликлар билан бир қаторда, экспорт масалаларида юзага келаётган муаммолар кенг муҳокама этилди. Яъни, йиғилганларга божхона органларида жорий этилган хавфни бошқариш тизими асосида, экспорт бўлаётган товарларнинг йўлакларга йўналтирилиши жараёни ва баъзи бир экспортёрларнинг дебитор қарздорлиги сабабли юзага келиши мумкин бўлган муаммолар тушунтириб ўтилди.

Шунингдек, Тошкент шаҳридан рўйхатдан ўтган тадбиркорлар фойдаланиши мумкин бўлган “ТСОЯЭАТ” мантиқий дастури борасида ҳам маълумотлар тақдим этилди. Шуниси эътиборлики,  бугунги кунда мазкур дастурдаги ташқи савдо шартномаларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчаларни тасдиқлаш ёки рад этиш масалаларини, 26015@customs.uz  электрон почта манзилига мурожаат этиш орқали тезда бартараф этиш имконияти яратилди.

Тадбир якунида юқоридаги масалалардан келиб чиққан ҳолда тадбиркорларнинг фикрлари тингланиши билан бир қаторда, божхона органлари ва экспортёрларнинг самарали ҳамкорлигини ташкил этиш ва иш унумдорлигига эришиш мақсадида, тадбиркорларнинг фикрлари тингланди.

12.04.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг