Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Поезддаги сифати кафолатланмаган маҳсулотлар тўхтатиб қолинди
1676
Тошкент шаҳар божхона бошқармаси “Келес” темир йўл чегара божхона пости ходимлари томонидан сифати кафолатланмаган товар моддий бойликларни ноқонуний олиб киришга уриниш билан боғлиқ бир нечта ҳолатлар фош этилди.
Поезддаги сифати кафолатланмаган маҳсулотлар тўхтатиб қолинди

Жумладан, “Москва-Андижон” йўналишида кириб келган поезд йўловчиларининг юкларини божхона кўригидан ўтказиш давомида фуқаро А.Р. томонидан 1859 дона шоколад ва ветеринарияда қўлланиладиган дори воситаларни божхона назоратидан яшириб олиб келаётганлиги аниқланди. Олинган ашёвий далилларнинг умумий қиймати 22 миллион сўмдан ортиқлиги маълум бўлди.

Шунингдек,  “Алмата-Нукус” йўналишида кириб келган поезд йўловчиларидан фуқаролар А.П ва З.П.нинг қўл юклари белгиланган тартибда божхона назоратидан ўтказилди. Натижада, ушбу фуқароларнинг юклари орасида божхона декларациясида кўрсатилмаган ва божхона ходимининг оғзаки сўровида маълум қилинмаган қиймати 9,1 миллион сўмлик 1426 дона турли хил озиқ-овқатлар, тозалаш ҳамда ювиш воситалари мавжудлиги аниқланди.

Ҳозирда юқоридаги ҳолатлар бўйича текширув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

 

11.04.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг