Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Божхоначилар хонадонга яширилган оғуни фош этишди
2064
Фарғона вилояти божхона бошқармасининг Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими томонидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа идоралар ходимлари билан ҳамкорликда навбатдаги тезкор тадбир ўтказилди.
Божхоначилар хонадонга яширилган оғуни фош этишди

Тадбир давомида Фарғона вилояти Қўштепа туманида яшовчи фуқаро М.Т.нинг яшаш хонадони белгиланган тартибда кўздан кечирилди. Натижада хонадондаги шкаф ичидан бир донадан 3 литр ва 2 литр хажмли шиша идишларда ҳамда 2 дона гугурт қутида, шунингдек, хона токчаси устидаги 2 дона сариқ рангли қутиларга жойлаштирилган оч-яшил рангли, ўткир ҳидли гиёҳванд моддалар сақланаётгани аниқланди.

Бундан ташқари хонадоннинг ертўласида ҳам қора рангли полиэтилен пакетларга жойлаштирилган “марихуана” гиёҳванд моддаси борлиги аниқланди.

Ушбу хонадонда ашёвий далил тариқасида олиб қўйилди наркотик моддалар, экспертиза хулосасига кўра умумий ҳисобда 1 кг. 369 гр. оғирликдаги “марихуана” гиёҳванд моддаси экан.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

11.04.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг