Бироқ айрим фуқаролар томонидан қонунбузилиш ҳолатлари ҳамон учрамоқда.
Яқинда Қорақалпоғистон Республикаси “Даут-ата” чегара божхона постида қўшни мамлакатдан кириб келган фуқаро Ж.М. бошқарувидаги “Каптива” русумли автомобиль холислар иштирокида божхона кўригидан ўтказилди. Натижада, ушбу шахс божхона назоратидан яширилган, сифати кафолатланмаган, қиймати салкам 18 миллион сўмлик 582 дона парфюмерия маҳсулотларини юртимизга ноқонуний равишда олиб ўтмоқчи бўлганлиги аниқланди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона текширувлари давом эттирилмоқда.
11.04.2019