Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Божхона ходимлари томонидан профилактик учрашув ўтказилди
1955
Дунё миқёсида ҳал этилиши лозим бўлган энг бирламчи масалалардан бири коррупция муаммосидир. Шу сабабли коррупцияга қарши курашиш, унинг олдини олиш мақсадида божхона органларида ҳам бир қатор ишлар амалга оширилаётганлигини алоҳида таъкидлаш жоиз.
Божхона ходимлари томонидан профилактик учрашув ўтказилди

Жумладан, Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси ва “Сариосиё” темир йўл чегара божхона пости ходимлари томонидан ўтказилган навбатдаги учрашув Сариосиё туманидаги маданият марказида  бўлиб ўтди. “Коррупция –жамият кушандаси” мавзусида ўтказилган учрашувда  “Тожикобод” маҳалла фуқаролари, тадбиркорлар иштирок этиб, божхона органлари томонидан коррупцияга қарши курашиш борасида тизимда амалга оширилаётган ишлар юзасидан керакли тушунчаларга эга бўлишди.

Жумладан, 2017 йил 3 январдаги “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг мақсад ва вазифалари юзасидан муҳим маълумотлар берилди.

Тадбир иштирокчилари томонидан фикр ва мулоҳазалар билдирилар экан, коррупция мамлакатнинг иқтисодий ривожланишига путур етказувчи,  ижтимоий тартибни бузувчи ва жамият ишончини поймол этувчи ўта салбий иллат эканлиги эътироф этилиб, унга барҳам беришда давлат органлари ва халқнинг хамкорлигини йўлга қўйиш жуда зарурлиги таъкидланди. Шундан сўнг, соҳага оид бирор таклиф ва мулоҳазалар юзага келган тақдирда, Давлат божхона қўмитасининг қисқа 11-08 рақамли ишонч телефонлари орқали мурожаат этишлари мумкинлиги эслатиб ўтилди.

Бундай йиғилишларни ўтказишдан мақсад аввало аҳолининг хуқуқий онгини ўстириш ва шу орқали коррупция каби жамият кушундасига қарши курашиш,  унинг олдини олишдир.   

 

11.04.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг