Жумладан, “Нукус” ташқи иқтисодий фаолият божхона пости ходимлари Нукус шаҳрида жойлашган “Orient technology”МЧЖқўшма корхонасида бўлиб, жорий йилнинг 6 март куни қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида”ги ПФ-5684-сонли фармони тўғрисида кенг тушунчалар берилди. Шунингдек, янгилик сифатида юқоридаги Фармон асосида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 3 майдаги «Чарм-пойабзал ва мўйначилик соҳаларини ривожлантириш ва экспорт салоҳиятини оширишни янада рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-3693-сон қарорига киритилган ўзгартиришлар ҳақида ҳам маълумот берилди.
Мазкур ўзгартиришга кўра эндиликда, Ўзбекистон Республикасининг божхона чегараси орқали чарм хомашёси (ностандартлари ҳам киради), момиқ мўйна хомашёси, шу жумладан қоракўл (ностандартлари ҳам киради) хомашёсини (ТИФ ТН бўйича 4101 — 4107, 4112000000 — 4114, 4301 — 4302 кодлари) олиб чиқиш Ўзбекистон Республикаси Президенти ёки Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари асосида амалга оширилади. Ўзбекистон Республикасининг божхона чегараси орқали ярим тайёр чармни (ТИФ ТН бўйича 4104, 4105, 4106210000 кодлари) олиб чиқишда, экспорт қилинадиган маҳсулот қийматининг 5 фоизи миқдорида йиғим ундирилади ва ушбу ўндирилган маблағлар “Ўзчармсаноат” уюшмасининг чарм-пойабзал соҳасини ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш жамғармасига йўналтирилади.
Учрашув давомида корхона вакиллари ўзларини қизиқтирган саволларга атрофлича жавоб олдилар.
10.04.2019