Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Тошкент шаҳрида рўйхатдан ўтган тадбиркорлик субъектлари диққатига!
2411
Бугунги кунда Ташқи савдо операцияларининг Ягона электрон ахборот тизимига (ТСОЯЭАТ) ўрнатилган мантиқий назорат функцияларига кўра, ташқи савдо шартномаларига киритиладиган ўзгартиришлар фақат ҳудудий божхона бошқармаси тасдиғи билан амалга оширилади. Бунинг учун тадбиркорлар бевосита бошқармаларга келиб шартномаларни тақдим этишларига тўғри келар эди. Бу эса божхона расмийлаштируви жараёни тезкорлигига ўз таъсирини ўтказади.

Юқоридагиларнинг олдини олиш мақсадида Тошкент шаҳар божхона бошқармаси томонидан ТСОЯЭАТ дастуридаги ташқи савдо шартномаларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчаларни тасдиқлаш ёки рад этиш масаласини тезкорлик билан ҳал қилиш мақсадида, бошқарманинг Ташқи савдо операциялари мониторинги ва божхона статистикаси бўлимига 26015@customs.uz электрон почта манзили орқали мурожаат қилиш имконияти яратилди.

Имкониятдан унумли фойдаланиб, вақтингизни тежанг!

10.04.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг