Шу мақсадда, Наманган вилоятининг Учқўрғон туманида вилоят ҳокимлиги вакиллари, барча ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари, корхона, ташкилот ва муассасалари раҳбарлари иштирокида сайёр қабул ташкил этилди. Унда Наманган вилоят божхона бошқармаси бошлиғи О.Хожиматов ҳамда тегишли соҳавий бўлим бошлиқлари иштирок этишди.
Бўлиб ўтган сайёр қабулда божхона ходимлари божхона соҳасига оид мурожаатларни қабул қилиб, мазкур мурожаатларнинг асосий қисми божхона чегараси орқали товарларни олиб ўтиш тартиби ҳамда божхона расмийлаштируви жараёнларида тадбиркорларга яратилаётган имкониятлар юзасидан бўлди.
Жумладан, импорт қилишда имтиёз кўлланиладиган қишлоқ хўжалиги техникаларига доир саволларга, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 29 март кунидаги “Ўзбекистон Республикасида мева-сабзавотчиликни жадал ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-5388-сон Фармонига асосан импорт бўйича олиб кирилаётган, мева-сабзавот маҳсулотларини ташишга ихтисослашган транспорт воситалари божхона тўловлари ва Республика йўл жамғармасига йиғимлар тўлашдан озод этилиши белгиланганлиги тўғрисида тушунтиришлар берилди.
Бундан ташқари, божхона чегаралари орқали жисмоний шахслар томонидан товарларни божсиз олиб ўтиш меъёрлари юзасидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 6 февралдаги “Жисмоний шахслар томонидан божхона чегараси орқали товарларни олиб ўтилишини янада тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3512-сон Қарори, ҳорижий валюта қимматликларини Ўзбекистонга олиб кириш ва олиб чиқиш тартиби масалалари юзасидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 6 декабрдаги “Жисмоний шахслар томонидан нақд хорижий валютани олиб кириш ва олиб чиқиш тартибини янада соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5276-сон Фармони ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 15 декабрдаги “Экспорт товарларини тартибга солиш солишнинг ва маҳаллий товарларнинг ташқи бозорларда рақобатдошлигини таъминлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида” ПФ-5286-сон Фармони асосида маълумотлар берилди.
Сайёр қабул давомида, вилоятида етиштирилаётган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ҳамда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг экспортини амалга оширишда божхона ходимлари экспортёрларга яқиндан амалий ёрдам беришга доим тайёрликлари тўғрисида тушунтиришлар берилди.
Шу билан бирга, фуқароларга божхона соҳасига оид муаммо ва таклифлар мавжуд бўлганда туну-кун фаолият юритаётган Давлат божхона қўмитасининг 11-08 ҳамда Наманган вилояти божхона бошқарманинг (69) 234-33-01 “Ишонч телефони” рақамларига мурожаат қилишлари мумкинлиги яна бир бор тушунтирилди.
10.04.2019