Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Иншолар танловида божхоначилар муносиб иштирок этишди
1878
Буюк Соҳибқирон бобомиз Амир Темур шахси, унинг бой маънавий мероси, фаолияти ва дунё цивилизациясидаги аҳамиятини ҳақида янада чуқурроқ ўрганиш, ёшларимизда ватанга садоқат, ғурур ва шижоатни ошириш ҳамда уларнинг маънавий дунёсини бойишига хизмат қилмоқда.
Иншолар танловида божхоначилар муносиб иштирок этишди

Шу сабабли, жорий йилнинг 9 апрель куни Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқининг ташаббуси билан Амир Темур таваллудининг 683 йиллиги муносабати билан Нукус шаҳрида жойлашган Ёшлар марказида Қуролли Кучлар тизимидаги ёш ҳарбий хизматчилар ўртасида “Амир Темур – фахримиз, ғуруримиз!” мавзусида иншолар танлови бўлиб ўтди. Мазкур танловда Қорақалпоғистон Республикаси божхона ходимлари хам иштирок этишди. Қизғин ўтган танловда божхона бошқармаси ходими Элбек Сапаев 11 иштирокчи орасидан фахрли I ўринни эгаллади. Танлов ғолиби ташкилотчилар томонидан I даражали диплом ва эсдалик совғалар сифатида қизиқарли, бадиий китоблар билан тақдирланди.

10.04.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг