Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Қоплар орасига яширилган 19 миллион сўмлик парфюмерия маҳсулотлари фош этилди
1808
Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси ходимлари томонидан республикамизга сифати кафолатланмаган маҳсулотларни ноқонуний олиб кирилишига доир навбатдаги божхона қоидабузарликларини фош қилинди.
Қоплар орасига яширилган 19 миллион сўмлик парфюмерия  маҳсулотлари фош этилди

“Термиз” ТИФ  божхона  постига кириб келган поезд вагонларидаги юклар ҳужжатларда кўрсатилган юкларга мувофиқлигини текшириш мақсадида белгиланган тартибда назоратдан ўтказилди. Натижада, ҳужжатда кўрсатилган 977 дона қоплардаги “пакет пластмас” товарларидан ташқари умумий қиймати 19 миллион сўмлик жами 541 дона парфюмерия товарлари  борлиги аниқланди.

Ҳозирда юқоридаги ҳолат бўйича божхона текширувлари давом эттирилмоқда.

10.04.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг