Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ҳарбий хизматчиларининг маънавий-маърифий савиясини ошириш тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисида”ги Қарорида берилган вазифалар ижросини таъминлаш ҳамда буюк саркарда, соҳибқирон Амир Темур таваллудининг 683 йиллигини кенг нишонлаш мақсадида, Қарши шаҳрида иншолар танлови ўтказилди.“Амир Темур - фахримиз ғуруримиз” мавзусида Қарши муҳандислик иқтисодиёт институти биносида ўтказилган ушбу танловда вилоятдаги барча ёш ҳарбий хизматчилар қатори божхона ходими Хўжаниёзов Элдор ҳам фаол иштирок этди ҳамда фахрли биринчи ўринни эгаллаб, 1-даражали диплом ва қимматбаҳо совға билан тақдирланди.
–Бундай тадбирларни ўтказишдан мақсад, аввало ҳарбий хизматчиларнинг маънавий савиясини юксалтириш,бой маданиятимиз, азалий қадриятлар ва анъаналаримизга асосланган дунёқарашини шакллантиришдан иборатдир,дейди, – вилоят божхона бошқармаси Ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилоти етакчиси Бегзод Норов.
Дарҳақиқат, миллий меросимизнинг тарихий илдизларини ўрганиш, Ватан озодлиги йўлида қаҳрамонлик кўрсатган буюк аждодларимиз ва жасур замондошларимизнинг ибратли ҳаётини ўзимизга ўрнак қилиш ватан ҳимояси йўлидаги хизматимизда пойдевор бўлади.