Жумладан, Самарқанд халқаро аэропортига “Истанбул-Самарқанд” йўналишидаги авиарейс билан учиб келган фуқаро Х.Л. “яшил” йўлакни танлаган ҳолда божхона назоратидан ўтаётганда, унга тегишли багаж ва қўл юклари божхона ходимлари эътиборини тортди.
Шундан сўнг, холислар иштирокида фуқарога тегишли бўлган қўл сумкаси текширилганда, 4 та конвалютада жами 35 дона “Медазепам” номли таблеткалари борлиги аниқланди.
Эксперт-криминалистика экспертиза хулосасига кўра, “Медазепам” таблеткалари Ўзбекистон Республикасида муомалада бўлиши чекланган психотроп моддаларнинг рўйхати киритилган (Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 12 ноябрдаги 330-сон қарори).
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Таъкидлаш жоизки, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 8 июндаги 191-сон қарори билан тасдиқланган “Дори воситалари ва тиббий буюмларни жисмоний шахслар томонидан шахсий фойдаланиш учун олиб кириш ҳамда олиб чиқиш тартиби тўғрисида”ги Низомга мувофиқ жисмоний шахслар томонидан шахсий фойдаланиш учун таркибида психотроп моддалар бўлган дори воситаларни турли номдаги 5 тагача ва улардан ҳар бирининг иккитадан ортиқ бўлмаган ўрамини даволаш курси доирасида олиб кириш ва олиб чиқишда рухсат берилиши кўрсатиб ўтилган.
10.04.2019