Шу боисдан ҳам йил сайин Амир Темур шахсини ўрганиш, унга ҳурмат бажо келтирган ҳолда, келажак авлодга қолдирган бой маданий меросини қалбларга сингдиришга алоҳида аҳамият қаратиб келинмоқда. Куни кеча, Амир Темур таваллудининг 683 йиллигига бағишлаб Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ташаббуси билан Бухоро вилояти божхона бошқармаси ёш ходимлари ўртасида ижодий танлов ўтказилди.
Унда иштирокчилар “Амир Темур – фахримиз ғуруримиз!” мавзусида иншо ёзишлари белгиланган бўлиб, улардан ижодий ишларда нафақат Соҳибқирон ҳаёт йўлини балки, унинг “Темур тузуклари” асари доирасида ҳам ўз фикр ва мулоҳазаларини билдиришлари талаб этилди.
Шундан келиб чиққан ҳолда, ёш божхоначилар Амир Темур шахсига бефарқ эмасликларини намойиш этиб, бир-биридан мазмунли ижодий иншоларни тақдим этишди.
Шундан сўнг, ҳакамлар ҳайъати томонидан ғолиб деб топилган Д. Шамсиев Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Бухоро вилояти Кенгаши босқичида иштирок этиб, “Энг фаол иштирокчи” номинациясини қўлга киритди.
10.04.2019