Тадбир давомида фуқаро Б.М.гатегишли савдо дўкони ёнидаги ёрдамчи хўжалик кўздан кечирилганда, 4-5 дона полиэтилен сумкалар ичида умумий қиймати 27 миллион сўмдан зиёд ноқонуний товар-моддий бойликлар борлиги аниқланди.
Аҳамиятлиси, мазкур товарлар ичида инсон саломатлигига салбий таъсир кўрсатувчи, ҳеч қандай ҳужжатлари ва сертификатлари бўлмаган 15 турдаги дори воситалари ҳам бор экан.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона текширувлари олиб борилмоқда.
10.04.2019