Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Сифати кафолатланмаган маҳсулотларнинг ноқонуний айланмасига чек қўйилди
1903
Фарғона вилояти божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари сифати кафолатланмаган маҳсулотларнинг ноқонуний айланмасига қарши тезкор тадбир ўтказди.
Сифати кафолатланмаган маҳсулотларнинг ноқонуний айланмасига чек қўйилди

Тадбир давомида, Водил-Фарғона йўналишида ҳаракатланаётган фуқаро С.Н. бошқарувидаги “Хундай портер” русумли автомашина тўхтатилиб, белгиланган тартибда назоратдан ўтказилди. Натижада автомашина юкхонасида ҳеч қандай ҳужжатлари бўлмаган, сифати кафолатланмаган умумий қиймати 30 миллион сўмлик 2124 дона шарбатлар борлиги фош этилди.

Шунингдек, “Лоғон-Фарғона-Марғилон” йўналишида ҳаракатланаётган фуқаро Т.М. бошқарувидаги “Дамас” русумли автомашина ҳам тўхтатилиб, кўздан кечирилди. Натижада автомашинадан ҳеч қандай ҳужжатлари бўлмаган қиймати 20 миллион сўмлик 650 кг. ширинлик маҳсулотлари борлиги аниқланди.

Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан божхона текширувлари давом эттирилмоқда.

10.04.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг