Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Божхоначилар Амир Темур ҳайкали пойига гулчамбар қўйишди
2075
Амир Темур – буюк шахс, кураги ерга тегмаган саркарда, йирик давлат арбоби, шу билан бирга эл-юртини, халқини севган ва уни жаҳонга машҳур қилган улуғ шахсдир.
Божхоначилар Амир Темур ҳайкали пойига гулчамбар қўйишди

Буюк саркарда, соҳибқирон Амир Темур таваллуд топган кунни халқимиз улуғ аждодимиз хотирасига эҳтиром сифатида ҳар йили кенг байрам қилиб келади. 

Амир Темур таваллудининг 683 йиллигини кенг нишонлаш мақсадида, ул зот таваллуд топган юрт Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз шаҳрида ҳам  тантанали тадбир бўлиб ўтди.

Унда вилоятдаги турли ташкилот ва идора вакиллари, ёзувчи ва шоирлар, тарихчилар ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этишди.

Қашқадарё вилояти божхона бошқармаси раҳбарияти бошчилигида бир гуруҳ божхона ходимлари  ҳам ушбу тантанали тадбирда иштирок этиб, “Оқ сарой” олдида қад ростлаган Амир Темур ҳайкали пойига гулчамбар қўйишди.

Амир Темурда Ватанни севиш, халқини улуғлаш, улардан фахрланиш ва ғурурланиш сингари олий маънавий фазилатлар барқ уриб турган. Хақиқатан ҳам, Амир Темур жаҳон тарихида қудратли ва гуллаб-яшнаган давлат барпо этган буюк саркарда ва давлат арбоби сифатида танилган.

9.04.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг