Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Амир Темур - умумармия нигоҳида
2161
Мовароуннаҳр қадим замонлардан фан ва маданият ўчоғи, улуғ алломалар ва забардаст саркардалар замини бўлган. Ўзбек халқи кўплаб буюк даҳолари билан ҳақли равишда фахрланса арзийди. Уларнинг кўплари, нафақат, ўз диёрида, балки дунёнинг кўплаб мамлакатларида маълум ва машҳурдир. Ана шундай зотлардан бири Амир Темурдир.
Амир Темур - умумармия нигоҳида

Амир Темур ўрта асрнинг йирик давлат арбоби, буюк саркарда, кучли, марказлашган давлат асосчиси, илм-фан ва маданият ҳомийси. Амир Темурнинг ақлу заковати, шижоати ва шуҳрати унинг довруғини бутун дунёга ёйди. Амир Темур нафақат ўз халқини, балки забт этилган мамлакатларнинг аҳолисини ҳам қонун ҳимоясига олган. Уларни асирлик ва талон-тарожлардан сақлаган. Мовароуннаҳрни мўғуллар ҳукмронлигидан озод этиб, Темурийлар давлатига асос солган.

Алишер Навоий Амир Темурнинг илм ва маънавият аҳлига кўрсатган ғамхўрлиги ҳақида шундай деганди: «Агар Темур қаерда фан, маданият ва санъат аҳлини учратса, уларни ўз ҳомийлигига олар, уларга иззат-икром кўрсатар, уларнинг тарбиясига аҳамият берар ҳамда бу зотлардан ўз олий мажлисида надим (маслаҳатчи) сифатида ва бошқа лавозимларда фойдаланарди».

Буюк саркарда, давлат арбоби Амир Темур таваллудининг 683 йиллиги муносабати билан Сурхондарё вилоятида, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши ташаббуси билан ёш ҳарбий хизматчилар  ўртасида “Амир Темур - умумармия нигоҳида” мавзусида иншолар танлови ўтказилди. Ушбу  тадбирда вилоят божхона бошқармаси ходими А.Адинаев хам иштирок этиб, қизғин тарзда кечган иншолар беллашувида,  Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг  “Фахрий ёрлиғи” билан тақдирланди.  Мазкур ўтказилган беллашув орқали тадбир иштирокчилари улуғ бобомиз Амир Темур фаолияти ҳамда тузуклари юзасидан билимларини, қоғозга туширишиб, ўзларини синаб кўриш имконига эга бўлди.    Тадбир доирасида Амир Темур таваллудига бағишланган саҳна кўринишлари ва байрам концерти ҳам бўлиб ўтди.

9.04.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг