Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Оқ рангга бўяб олиб чиқиб кетилаётган 1 килограммдан ортиқ тилла тўхтатиб қолинди
2186
Тошкент вилояти божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан “Навоий” чегара божхона постида заргарлик буюмларини яширин тарзда олиб ўтишга қарши тезкор тадбир ўтказилди.
Оқ рангга бўяб олиб чиқиб кетилаётган 1 килограммдан ортиқ тилла тўхтатиб қолинди

Тадбир давомида мамлакатимиздан мазкур пост орқали чиқиб кетаётган фуқаро Ю.О. холислар иштирокида белгиланган тартибда назоратдан ўтказилди. Натижада, фуқаро божхоначиларга маълум қилмасдан қўлбола усулда оқ рангга бўялган, жами оғирлиги 592,16 граммни ташкил қилувчи 207,2 миллион сўмлик 1 дона занжир ва  2 дона билагузукларни яширинча олиб ўтаётгани аниқланди.

Шунингдек, тадбир давомида мамлакатимиздан қўшни давлатга чиқиб кетаётган яна бир фуқаро Ю.М. ҳам холислар иштирокида шахсий кўрикдан ўтказилди. Натижада, унинг эгнидаги кийимбошидан қўлбола усулда оқ рангга бўялган, оғирлиги 601,89 граммни ташкил қилувчи  210,6 миллион сўмлик 1 дона тилла занжир ва 2 дона тилла билагузукларини яширинча олиб ўтишга уриниши фош қилинди.

Ҳозирда юқоридаги ҳолатлар юзасидан божхона текширувлари давом эттирилмоқда.

9.04.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг