Тадбир давомида Фарғона тумани ҳудудида ҳаракатланаётган “Нексия 3” русумли автомашина тўхтатилганда ҳайдовчи автомашинани ташлаб, номаълум жойга қочиб яширинишга уринди. Шундан сўнг автомашина холислар иштирокида кўздан кечирилганда, автомашина юкхонасида акциз маркалари билан маркаланмаган, божхона расмийлаштирувидан ўтганлигини тасдиқловчи ҳужжатлари бўлмаган, 6250 қути сигарет маҳсулотлари борлиги аниқланди.
Кўрилган чора-тадбирлар натижасида қочишга уринган ҳайдовчи фуқаро Г.О. эканлиги аниқланиб, унга тегишли автомашина юкхонасидан ашёвий далил сифатида олинган 50 миллион сўмлик тамакилар вақтинча сақловга олинди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда
9.04.2019