Соҳибқирон Амир Темур деганда, мард, жасур, ватанпарвар қаҳрамон кўз олдимизда гавдаланади. У нафақат саркарда, балки одил подшоҳ, ўз даврида маданият ва маърифат ривожига ҳисса қўшган буюк шахс ҳисобланади. Айниқса, у зотнинг босиб ўтган ҳаёт йўлини ўрганиш, ундан ибрат олиш ҳар бир ҳарбийнинг бурчидир. Тадбирда ушбу жиҳатларга алоҳида эътибор қаратилиб, фикр ва мулоҳазалар билдирилди.
Тадбир давомида буюук аждодимизнинг ҳаёти ва босиб ўтган йўли мавзусига бағишлаб ходимлар ўртасида ўзаро баҳс-мунозара тарзида савол-жавоб ташкил этилди. Унда фаол иштирок этган ходимларга эса Амир Темурнинг ҳаёти ва фаолиятига бағишланган китоблар совға қилинди.
9.04.2019